БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС – МАҲАЛЛАЛАРДА

  •  2020-11-10
БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС – МАҲАЛЛАЛАРДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Ёшлар ишлари агентлигининг Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб қилиш, компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишларига имкониятлар яратиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини янада ошириш масалаларига бағишланган “Бешта муҳим ташаббус – маҳаллаларда” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова, Ёшлар ишлари агентлигининг Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи М.Машарипов, ахборот хизмати раҳбарлари, ОАВ ва блогерлар иштирок этди. Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.