КОНСТИТУЦИЯ - АДОЛАТ КОМУСИ.

  •  2020-12-07
КОНСТИТУЦИЯ - АДОЛАТ КОМУСИ.

“КОНСТИТУЦИЯ – АДОЛАТ ҚОМУСИ”!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Конституция – адолат қомуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, юридик техникум директори Айбек Султанбаевич Машарипов барчани байрам билан табриклади ҳамда Шовот туман адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимовга “Адлия аълочиси” кўкрак нишонини топширди, шунингдек бошқарма ва унинг тизимида самарли хизмат кўрсатган адлия ходимларига адлия вазирлиги ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 
Шу билан бирга,  юридик техникумда “Конституция ойлиги” давомида ўтказилган мусобақа ва танлов ғолибларига даражали диплом ва кубоклар топширилди.
Шундан сўнг тадбирнинг иккинчи қисмига, яъни бадиий қисмга ўтилди. Бунда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини улуғловчи шеърларни ифодали қилиб ўқиб беришди. Ўқувчилар томонидан Конституциянинг ҳар бир бўлим ва боблари шарҳлаб берилди. Конституциянинг айрим моддалари саҳна кўринишлари орқали кўрсатилди. 
Шунингдек, тадбир давомида техникум ўқувчилари томонидан миллий рақс ҳам намойиш қилинди. Жонли ижрода ватанни тараннум қилувчи қўшиқлар куйланди.
“Конституция – адолат қомуси” мавзусида ўтказилган тадбир барча қатнашчиларда ижобий таассурот қолдирди. Хуллас, мазкур тадбирда қатнашган ҳар бир иштирокчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар нарсадан устун турувчи демократик давлатда яшаётганидан яна бир бор фахр туйғусини ҳис қилди.
Тадбир маҳаллий телевидения каналлари томонидан оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.