Хоразмда 553 та сайлов участкаси тузилди

  •  2021-08-24
Хоразмда 553 та сайлов участкаси тузилди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

Округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари рўйхатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Мажлисда сайлов кодексининг 10 ва 22-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан 2 та шаҳар ва 11 та туманлар ҳокимликлари ҳамда тегишли ҳарбий қисмларнинг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди. Ўн тўққиз кишидан иборат комииссия аъзоларининг муҳкомаларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи ҳудудида 553 та сайлов участкалари тузиш бўйича қарор қабул қилинди. 

Йиғилишда сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари, манзиллари кўрсатилган рўйхати ҳам тасдиқланди. 

 

 

Шунингдек, комиссиянинг ушбу мажлисида сайлов участкаларини намунавий этиб тайёрлаш, сайловни ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, сайлов участкалари комиссиялари аъзоларининг таркиби бўйича таклифлар бериш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга ошириши белгиланган. Шунга кўра, 12-Хоразм округ сайлов комиссияси йиғилишида округ қошида Матбуот маркази ташкил қилинди ва унинг раҳбари ҳамда аъзолари тасдиқланди.

Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.