Ўзбекистон Республикаси Президенти

  •  2021-08-24
Ўзбекистон Республикаси Президенти

 Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. 

      Унга кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг  фахрий унвонлари,орден ва медаллари билан тақдирланланди. Жумладан, вилоятимиз вакилларидан қуйидагилар мукофотланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Қурязов Мансур Шавкатович - Хонқа туманидаги «Жайҳун» халқ қўғирчоқ театри режиссёри
Нарметов Рўзимбой - Шовот тумани маданият бўлими қошидаги «Авазхон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари, бахши

«Дўстлик» ордени билан

Бекимметов Умиджан Тажимуротович - Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Бобажонов Боғибек Шарипович - Хонқа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Ботирова Гуландам Шакировна - Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори
Дурдиева Рахимажон - Урганч туманидаги 1-оилавий болалар уйи директори

«Соғлом турмуш» медали билан

Примова Санам Жумиёзовна - Урганч олимпия захиралари коллежининг волейбол бўйича мураббийси

«Шуҳрат» медали билан

Абдиримов Бекзод Муратбаевич - Республика Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари
Отажонов Баҳодир Султонович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, кулол
Розумова Рахила Абдикаримовна - Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли олий тоифали хонандаси
Садуллаев Куранбай Ибадуллаевич - «Моноқ масхарабозлари» халқ ансамбли бадиий раҳбари
Хўжаев Отабек Кадамбаевич - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали ахборот технологиялари кафедраси мудири

Мукофотлар муборак, азиз юртдошлар!