Хоразм вилоятида ОАВ вакиллари учун “Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида семинар ўтказилди

  •  2021-08-20
Хоразм вилоятида ОАВ вакиллари учун “Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида семинар ўтказилди

2021 йилнинг 24 октябрь санасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг шаффоф ўтиши ва бу жараёнларни ОАВда сифатли ва тезкор ёритишда журналистларнинг ўрни беқиёс.

Шундан келиб чиқиб, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хоразм  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида “Президент сайлови кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ОАВ вакиллари учун семинар ўтказилди.

Семинарда  олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда Президент сайловининг ўзига хос ҳусусиятлари”,  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби” тўғрисида маърузалар қилиниб, сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунчалар бердилар.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.