🍇 БОҒОТ ТУМАНИ - УЗУМЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШТИРИЛАЁТГАН ТУМАН

  •  2021-08-05
🍇 БОҒОТ ТУМАНИ - УЗУМЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШТИРИЛАЁТГАН ТУМАН

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ва ОАВ вакиллари билан узумчилик фермерларига пресс- тур ташкил этилди.

Бугун Боғотлик деҳқонларнинг узумлари довруғи кўплаган давлатларга етиб борган, десак муболаға бўлмайди. 

Ўтган йилда Боғотда 1 млн АҚШ доллари қийматига тенг узум экспорт қилинган бўлиб, узум меваси экспортининг қарийб 99%и Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди. 

Миришкор фермерларимиз давлатимиз раҳбарининг Боғотликларга билдирган ишончини оқлаш учун 2021 йилда янада мўл ҳосил ва даромад олиш мақсадида барча зарур тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Ҳа, бир сўз билан айтганда, Боғотликлар ишончни оқлашга қатъий бел боғлашган.

Бугун «Ўзгариш» МФЙ узумзорларида пресс- тур давомида сўзимизнинг исботини кўрдик. 

Узумзорларда ҳосил чўғи баланд. Фарғона тажрибасини қўллаётган фермерлар узумзорларида «Ризамат ота», «Кетмон сопи», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Ҳусайни» каби узумлар пишиб етилмоқда.