“Ҳаёт давомида ўқиш” лойиҳаси

  •  2021-11-16
“Ҳаёт давомида ўқиш” лойиҳаси

“Ҳаёт давомида ўқиш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Хоразм вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси  ташаббуси  билан Маҳмуд Замахшарий номли вилоят ахборот-кутубхона ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даврида “Китоб менинг дўстимсан” лойиҳаси доирасида воҳа ижодкорларининг юздан ортиқ китоблари тақдимотлари ўтказилди. “Китоб-беназир хазина”  лойиҳаси   доирасида шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари ўртасида “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ҳамда “Кутубхоначига эҳтиром”  мавзусидаги  танлов ва тадбирлар ўтазилиб, танлов ғолиблари  бошқарманинг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб келинмоқдалар.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган танловларда Янгиариқ, Гурлан, Хонқа, Ҳазорасп туманлари ахборот-кутубхона марказари ғолибликни қўлга киритиб, бошқарма томонидан тегишли тартибда тақдирландилар.

 

Наврўз САПАРБАЕВ,

АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси