Божхоначилар “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” ҳайрия донорлик акциясида фаол қатнашишди

  •  2021-06-14
Божхоначилар “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” ҳайрия донорлик акциясида фаол қатнашишди

Ўз қонини бериб инсонни қутқараётган ҳар бир киши инсониятни қутқараётган ҳисобланади.

“14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ҳам “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” шиори остида “Беғараз донорлик кунлари” акциясида қатнашиш учун Вилоят қон қуйиш марказига бориб, донорлик қилишди.

Ҳар йили камида 2-3 маротаба мазкур қон қуйиш марказига беғараз қон топшириб бораман, кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бераётганимдан хурсандман – дейди божхона ходими Валижон Ибрагимов.

Ушбу сана тарихига назар ташласак, 2005 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси резолюцияга мувофиқ, 14 - июнь Бутун жаҳон қон бериш яъни, донорлик куни деб эълон қилинган эди. 14 июнь санаси австралиялик врач иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган, Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг (1868-1943) туғилган куни шарафига қабул қилинган.

Дарҳақиқат, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Қон донорлиги жамият саломатлиги учун беғараз ёрдам саналади.

Донорлар ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли кишилардир.

 

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати