“КИТОБ-БЕБАХО ХАЗИНА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОВ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ

  •  2021-10-19
“КИТОБ-БЕБАХО ХАЗИНА”  ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КИТОВ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ

Маълумки,  ҳар йили Хоразм вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси  ташаббуси  билан тегишли ташкилотлар ва “Farrux kitob-nur” хусусий корхонаси ҳамкорлигида “КИТОБ-БЕБАҲО ХАЗИНА”  лойиҳаси доирасида китоб савдо ярмаркалари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Лойиҳа доирасида Урганч тумани умумтаълим мактабларида китоб савдо ярмаркалари ўтказилди. Савдо ярмаркалари барча шаҳар ва туманлардаги умумтаълим макабларида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўқув йили якуни билан лойиҳа доирасида энг кўп китоб харид қилинган мактабга тадбиркор томонидан бепул китоблар олиш учун махсус сертификат тақдим этилади.

Наврўз САПАРБАЕВ,

АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси