“СИЗГА МУНОСИБ ФАРЗАНД БЎЛАМИЗ”

  •  2021-05-27
“СИЗГА МУНОСИБ ФАРЗАНД БЎЛАМИЗ”

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг биз битирувчилар қалбида бир умрлик фаҳр ва ифтиҳор туйғуси билан яшашга ундовчи самимий табрик сўзлари, Ўзбекистоннинг жамийки 2021-йил битирувчилари учун қувончли бир лаҳзаларни тақдим қилди.
Биз ёшлар бундай юксак эътибор ва эътироф учун, юртимизда таълим тарбия олишимиз учун яратилаётган имкониятлар албатта келажакда юрт келажаги ва равнақи йулида хизмат қиладиган етук кадрлар бўлиб етишиш борасида дастури амал бўлада. Дунёнинг ривожланаётган мамлакатларнинг нуфузли олийгоҳларининг Ўзбекистонда, айнан Урганч шаҳрида Малазия давлатининг “Binary” университети филиали очилганлиги бизлар учун кенг имкониятлар эшиги очилишидир.
Ўзим ҳам ушбу Малазиянинг “Binary” университети талабаси бўлишим учун ҳужжатларимни топширдим.
Шундай тинч ва осуда юртнинг фарзанди эканлигимдан олийжаноб юртбошим борлигидан  фаҳрланаман.

Илҳомбекова Мунира,
Хива шаҳар 2-сон умумий

ўрта таълим мактабининг
11-синф ўқувчиси