Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида

  •  2021-11-23
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди 
Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилди.
Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.