O'ktam Masharipov Xazorasp tuman xokimi

  •  2021-07-12
O'ktam Masharipov  Xazorasp tuman xokimi

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, кекса  нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан мунтазам хабар олиб келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бугун 93 ёшни қаршилаган Саъдулла ота Дўсчанов хонадонига борди ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Туман ҳокими отахон билан суҳбатлашар экан, тетик ва тиниқ гапираётган Саъдулла ота  олтинданда қиммат бўлган дуо қўл очиб, кексаларни ардоқлаётган Президентимизнинг умрларини узун бўлишини, юртимизнинг тинч-осудалигини ҳамда туман равнақи йўлида хизмат қилаётган кексалар, беморлар, эҳтиёжмандлар ҳолидан доимо хабар олишни канда қилмаётган туман ҳокимига соғлик-омонлик тилади.
Албатта, кекса авлод вакиллларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Чунки, кексалар ўзларининг маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлчи юлдузларимиздир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.