Чет элда рўйхатдан ўтиб Ўзбекистонда тан олинган “BEVERLee FZE”компанияси кир ювиш кукунларига нисбатан жиноий иш очилди

  •  2021-08-19
Чет элда рўйхатдан ўтиб Ўзбекистонда тан олинган “BEVERLee FZE”компанияси кир ювиш кукунларига нисбатан жиноий иш очилди

Кўпчилик одамларнинг жуда қисқа вақт ичида оз сармоя билан бойиб кетиш мумкинлигига ишончи онгига қаттиқ чирмашиб олган. Афсуски, айрим фуқаролар учун бу хом-ҳаёл ҳаётнинг мақсади ва мазмунига айланиб улгурди. Ушбу мақола билан биз ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасмиз, фақат бундай хатти-ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида эслатмоқчимиз.

Кўпчилик алданган фуқароларнинг мурожаатидан сўнг, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта йирик фирибгарлик) билан “LEE CO” МЧЖ ва “BELEEGION” МЧЖ директори Исломбек Рихсиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, жиноят ишининг дастлабки терговини Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси олиб боради (Олмалиқ шаҳар ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган фуқаролар иши юзасидан). Шу муносабат билан бу шахсларнинг ҳаракатларидан ҳар қандай жабр кўрган ҳар бир киши баёнот билан тергов органига мурожаат қилишлари сўралади.

Effect.uz таҳририяти ватандошларга келажакда шунга ўхшаш компаниялардан ва турли ҳийла–найранглардан эҳтиёт бўлишлари учун бундай тадбирлар ҳақида хабар беришни ўз бурчи деб билади ва жабрланганларни тергов органига мурожаат қилишга чақиради!

Шу билан бирга, биз ушбу жиноят иши бўйича воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз…

Маълумот ўрнида қўшимча, “BEVERLee FZE” компанияси 2020 йилда БААда рўйхатга олинган, ўзининг халқаро шериги – “Shiseido Seiyaku Corporation” лабораторияси билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш маҳсулотларини таклиф этувчи онлайн дўкон сифатида иш олиб боради. Бу компания “тармоқли маркетинг” ёки улар “мижозларга содиқлик дастури” деб номлайдиган тизимда “профессионаллар жамоаси”дан таълим олиб иш бошлаган.

Ушбу профессионаллар гуруҳига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари солиқ тўлашдан бўйин товлаш, валюта жиноятлари ва пул ўзлаштириш билан судланган “BEVERLee” президенти ва асосчиси, “BENELUX” асосчиси Николай Ли киради. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 3-қисми, 243-моддаси 3-қисми 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган (шартли равишда озод қилинган ва Қозоғистонга кетган) “BEVERLee Club” директори (Қозоғистон) Роза Андагулова, уларнинг Ўзбекистондаги вакиллари, технологияларни ўқитиш бўйича вице-президент Нигора Ли ва Исломбек Рихсиев ҳам гуруҳ аъзолари ҳисобланади.

2021 йил январь ойида “BELEGION” МЧЖ Тошкентда рўйхатга олинган, унинг ягона асосчиси Нигора Ли, компания раҳбари Заир Тошхўжаевлар саналади. Бугун бу компания ўзини “BEVERLee FZE” (БАА) ва “BEVERLee Club” (Қозоғистон) вакили деб атайди ва сифат, товар келиб чиқиши ва товар сотиб олиш квитанцияси учун ҳужжатларни тақдим этмасдан маҳсулот сотиш билан шуғулланади (кир ювиш кукуни 70 доллар).