Халқ депутатлари Шовот тумани кенгаши

  •  2020-12-11
Халқ депутатлари Шовот тумани кенгаши

Президент Шавкат Мирзиёев вилоят ва туман ҳокимларидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йилда режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган мурожаатномани кенг оммага тақдим этишни талаб қилган эди. Бугун Шовот тумани ҳокими Ҳ.Отаханов Халқ депутатлари кенгашида чиқиш қилди.
Шовот туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш бўйича жорий йилнинг 11 ойлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 
Жумладан, Шовот туманида 251 та янги тадбиркорлик субъектлари очилиб, 624 та янги иш ўрни яратилди. Жами субъектлар сони 994 тага етди. “Нол” ҳисобот топширган 220 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 572 та иш ўрни тикланди. 
Шовот тумани географик жойлашуви жиҳатидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида яхшигина шароитга эга. Шу билан бирга экспорт қилиш  учун ҳам қулай имкониятлар мавжуд. Аммо пандемия туфайли бир қатор ишлар тўхтаб қолган эди.
Фаолиятни вақтинча тўхтатган 97 та тадбиркорлик субъектлари бўйича аниқ йўл хариталари ишлаб чиқилиб, уларнинг фаолияти тикланиши  натижасида 339 та янги иш ўрни яратилишига ва бюджетга 379,0 млн. сўмлик солиқ тушумлари туширилишига эришилади. 451 тадбиркорлик субъектларига 148,0 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, иқтисодий фаоллиги оширилди. 
Натижада жорий йилнинг ўтган даврида саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 119,8 фоизга, ҳудудий саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 101,5 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 103,9 фоизга ўсиб, иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланди.

Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.