Китоб савдо ярмаркалари ўтказилмоқда

  •  2021-05-08
Китоб савдо ярмаркалари ўтказилмоқда

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаидир. Китоб руҳиятимиз озуқасидир. Китоб билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади ва эзгулик сари етаклайди.
Шу мақсадда 1-сектор ҳудудидаги 8-сонли умумтаълим мактабида "Фарзандимга китоб совға қиламан" шиори остида “Китоб ярмаркаси” ўтказилди.
Китоб ярмаркасида ота-оналар фарзандларига турли мавзулардаги китоблар олиб бериши билан бирга мактаб фондига ҳам китоблар совға қилишди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.