“ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОРОЛИК” ҒОЛИБИ-ХОНҚА АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ

  •  2021-10-18
“ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОРОЛИК”  ҒОЛИБИ-ХОНҚА АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ

Маълумки, ҳар йили Хоразм вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Маҳмуд Замахшарий номли вилоят ахборот-кутубхона ҳамкорлигида “КИТОБ-БЕНАЗИР ХАЗИНА” лойиҳаси доирасида танловлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Лойиҳа доирасида “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ҳамда “Кутубхоначига эҳтиром” мавзусидаги танлов ва тадбирлар давом этяпти. Танловлар шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари ва уларнинг фаол кутубхоначи-ходимлари иштирокида ўтказилмоқда. “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ҳамда “Кутубхоначига эҳтиром” танловлари ғолиблари эса йил якуни билан аниқланиши режалаштирилган.
Чорак якуни билан ўтказилган “Энг яхши видеоролик”танловида Хонқа тумани ахборот-кутубхона маркази ғолиб бўлди.
Яқинда вилоятимизга ташриф буюрган “ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар ва туркий халқлар вакилларидан иборат делегациянинг “Турк дунёси шоирларининг учрашуви” тадбирида танлов ғолиби- Хонқа тумани ахборот-кутубхона марказига бошқарманинг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда совғаси меҳмонлар иштирокида тақдим этилди.

Наврўз САПАРБАЕВ,

АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси