Реанимация.... бу сўз эшитилиши билан қулоққа ваҳимали,

  •  2021-09-25
Реанимация.... бу сўз эшитилиши билан қулоққа ваҳимали,

Дилрабо Апика Департамент, [25.09.21 19:30]
ҲАЁТ СИНОВЛАРИ....

Бу постни ёзишгача жуда кўп воқеалар, синовлар билан юзма-юз келдим. Ўтган йили сентябрь ойи оиламиз учун оғир синовли давр бўлди. Турмуш ўртоғим икки томонлама пневмонияни ўткир оғир формаси (95%) билан ётиб қолдилар. Оллоҳнинг инояти, яқинларимнинг ёрдами билан икки ой ТТА Урганч филиали клиникасида даволаниб, ҳаётга қайтдилар.... Бу орада кўп дўстларим, яқинларим руҳий, маънавий, иқтисодий ёрдам қўлини  чўзди... Кислород, Сипап, дазатор.... бу тиббий аппаратларнинг овози хали бугунгача қулоғимдан кетмайди...
Икки ой клиникада, яна икки ой уйда даволанишдан кейин турмуш ўртоғим Одилбек Курязовни Аллоҳим соғ-саломат оиламизга, ҳаётга қайтарди....

Бир йил ўтиб, Онажонимда ҳам шу касаллик кузатилди. Бу гал ҳам ушбу шифо даргоҳининг реанимация бўлимидан нажод топдик. 
2021 йил 24 август Онамда икки томонлама ўрта оғир пневмония (40%) касаллиги аниқланди.
Ўтган 20 кун ичида Онамдаги касаллик чекинди, шифокорлар сабаб яхши томонга ўзгариш натижа берди, Аллоҳимга беҳисоб шукронам чексиз....
ТТА Урганч филиали клиникаси мен каби минглаган инсонларга нажод эшигини очаётган, инсонларга ҳаёт бахш этаётган нажод маскаси дея оламан.

Реанимация.... бу сўз эшитилиши билан қулоққа ваҳимали, лекин бу ердаги шифокорларнинг меҳнати, ҳаракати, ҳар бир бемордаги ковед ва унинг асоратини даволашга бўлган ҳаракат 24 соат тўхтамайди... 
Касаллик ҳар кимда ҳар хил кечади аслида...
Лекин касалликни кучайишига аслида ўзимиз сабабчимиз. Олдини олиб, керакли вақтда шифокорга мурожаат қилиш ўрнига, ўз билганимизча уйда даволанишга, ковед эмас, оддий шамоллаш деб, пала-партиш укол дори билан ҳаётимизни хавф остига қўямиз....
Лекин икки йил ичида турмуш ўртоғим ва онамни оёққа туришигача бўлган даврда кўп беморларни кузатдим, ўргандим, хулоса ва тажрибаларим шаклланди....
Бугун оддий грипп, шамоллаш, диарея каби касалликлар ўрнини Ковид эгаллаб бўлган. 
Эътиборсиз даволаниб, ўлим холатигача касалликни авж олишига йўл қўймасдан, вақтида шифокор кўригидан ўтиш, соғлиғимизни ўзимиз назорат қилишимиз шарт ва зарур!

ҚАДРИ  БАЛАНД ШИФОКОРЛАРИМ - ЖАСОРАТ ЭГАЛАРИ...

ТТА Урганч филиали директори Rashid Ruzibayev  Юсупович, клиника жамоаси,    клиника бош шифокори Исмоилов Солай Рўзмаматович, тажрибали реаниматолог т.ф.н. Оташев Ойбек Раимберганович, реанимация бўлимининг жонкуяр ва тажрибали шифокорлари  Элёрбек Собиров , Садокат Юлдашевна, Руслан Жаббаров, терапевт шифокорлар Жасур Юлдашов, Дилдора Матрасулова (бахтли жуфтлик), эндокринолог шифокор Дилдора Тожибоева, ТТА Урганч филиали талабалари Жамшид, Азамат, Гулшода, тиббиёт ходималари Лайло, Маъмура, Сурайё, Шаҳноза, Саодат, Интизор, Шохида.... бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин... (хотирам панд бериб, эсимдан чиққан ҳамма тиббий ходимлар)дан бир умр миннатдорман, Онажонимнинг эзгу дуоларидасизлар....

Rashid Ruzibayev Юсупович нафақат билимли, тажрибали раҳбар, балки ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўза оладиган, самимий ва инсоний хислатлари мукаммал мард, жентельмен ва меҳрли Инсон, жонкуяр Шифокор, , Оиламиз билан хурматимиз, хавасимиз чексиз.... Шундай инсонлар сафи тўлсин, Илохим.....

Аташев Ойбек Раимберганович - вилоятнинг энг кучли реаниматолог-Ковидшунос шифокори... Беморга жон бериш, юрак уришини юракдан хис қилиш, беморни кўз қараш билан ташхислаб, хулоса чиқариш- Аташевнинг қонига, жонига туташган.... Касбни севиш, жонга жон бериш, эрта тонгдан ҳар бир оғир беморни нажод умидлари билан даволаш... жонлантириш бўлимининг жасоратли касб эгаси...

Эртаю кеч ҳар бир беморнинг жони учун жон куйдириб, хаво ўтирмайдиган махсус форма, оғир резина этик, маска каби ҳимоя воситалари... жонлантириш аппаратларининг шовқини, кислород, сипап, дазатор, консентратор, сув, овқат, дори-дармон....
Ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди, Отамдан қолган ёдгорим - Онажоним юзига нур, табассум, жонига жон қайтди.!! Яратган эгамга шукронам чесиз....

Дилрабо Апика Департамент, [25.09.21 19:30]
Шу синовли кунларда англаб етганим: бу ёлғончи қисқа ҳаётда Аллоҳ севган бандасини энг қадрлилари билан синар экан...
Афсуски, ўзимда ҳам касаллик аломатлари кузатилди. Суякларимдаги қақшатқич оғриқ, иситма, юрак оғриқи, холсизлик....
Лекин Онам учун шу касаллик билан оғриганимга ич-ичимдан хурсанд бўлдим, ичимдаги оғриқ юрагимдан танамгача қақшатгич зарба беришига қарамай, Онам учун шифо дуоларин сўраб, ўзимда куч топишга ҳаракат қилдим... Бахтимга оилам, турмуш ўртоғим,  онам, яқинларимнинг, ишхонам жамоаси,  айниқса шифокорларимнинг ҳамда  менга инсоний ёрдам қўлини чўзган меҳрибон инсонларимнинг жони соғ бўлсин🤲

Мен охирги икки йилда ТТА Урганч филиали клиникасида кўп синовли кунлар билан синалдим, шу оғир кунларимда холим сўраб ёнимда бўлган инсонларнинг барчасидан Аллоҳим рози бўлсин 🙏🙏🙏
Шу синовли кунларда мендан узоқлашганларга айтар сўзларим самимий.... Ҳаётда ҳеч ким ўксинмасин....

Асосийси менинг Отамдан ёдгорим, Онам ҳаёт қайтди, албатта оилам, турмуш ўртоғим, фарзандим, шифокорларим ва яқинларим ёрдами билан...🤲
Армоним... агар хозиргидек 8 йил олдин мана шу жасорат қалб эгаларини таниганимда, Отажонимни касалликдан, дарддан қутқарим, ҳаётга қайтаришга сабабчи бўлишим мумкин эди....
Лекин 2014 йил Отамнинг дардига фақат Яратган эгамдан шифо сўрашга кучим, имкониятим етган холос...

Азиз ва қадри баланд Шифокорларим қадрингиз ва қаддингиз доим баланд бўлсин.... Каттаю кичикка, ёшу қарига бераётган умид ва ишонч ёрдамингиз,  ҳаёт нажотингиз асло сўнмасин....
Оқ халатингизга асло доғ тушмасин...
Кўксингизни чиройли Давлат мукофотлари рағбат ва эътирофлар безаб турсин, Бошингиз омон, жонингиз соғ бўлсин... 

МЕН ОТАМНИНГ ЮРАК МЕҲРИ ИЛА БОР САМИМИЙ ХИСЛАТЛАРИН ЖОНУ ҚОНИМГА ЖОЙЛАГАН ДОВЮРАК, ШЕРЮРАК ҚИЗИМАН...
Барчаси учун Яқинларим эзгу дуоларимдасиз.....🧿

Дилрабо КУРЯЗОВА
матбуот котиби, журналист