1-декабр – Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни

  •  2021-11-29
1-декабр – Бутунжахон  ОИТСга қарши кураш куни

Тенгсизликни йўқ қилиш. ОИТСни тугатиш. Пандемияни тўхтатиш!

Бутунжахон  ОИТСга қарши кураш куни ҳар йили 1 декабрда нишонланади. Ушбу кунда тиббиёт ходимлари томонидан ОИТС инфекциясининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунида ЮНЭЙДС бутун дунё бўйлаб ОИТС эпидемияси ва бошқа пандемияларнинг ҳаракатлантирувчи кучи саналган – тенгсизликка барҳам бериш зарурлигини таъкидламоқда.

Тенгсизликка қарши қатъий чоралар кўрилмаслиги, дунёда 2030 йилгача ОИТСга барҳам бериш бўйича мақсадларга эриша олмаслик, COVID-19 пандемиясининг давом этиши ва ижтимоий-иқтисодий инқирозлар юзага келиш хавфини юзага келтиради

ОИТСнинг биринчи ҳолатлари қайд этилганидан бери қирқ йил вақт ўтди, аммо шу кунгача ОИВ инфекцияси глобал таҳлиллигигача қолмоқда. Биз 2030 йилгача ОИТСга барҳам бериш бўйича ҳамкорликдаги мажбуриятларимизни бажаришда ортда қолмоқдамиз ва бу билим ёки маблағ етишмаслиги эмас, балки ОИВнинг олдини олиш ва даволаш бўйича тасдиқланган ечимларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли тенгсизлик саналади.

Aгар биз 2030 йилгача ОИТСга барҳам беришни истасак, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий тенгсизликларни имкон қадар тезроқ бартараф этишга эришишимиз керак. Инқироз – ҳозир ижтимоий тенгсизлик муаммоларини ҳал қилишнинг вақти эмас деган фикр мавжуд бўлсада, бусиз инқирозни енгиб бўлмайди.

2021-2026 йилларга мўлжалланган ОИТСга қарши глобал стратегия: Тенгсизликка чек қўйиш, ОИТСга барҳам бериш ва 2021 йилги ОИТС бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Олий даражадаги йиғилишида қабул қилинган ОИТС бўйича Сиёсий декларацияси ҳам алоҳида тенгсизлик муаммоларига қаратилгандир.

Тенгсизликка барҳам бериш нафақат ОИТС эпидемиясини тугатишга, балки аҳолининг заиф қатламлари, ОИВ инфекцияси билан яшайдиган одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, CОВИД-19 ва бошқа пандемияларга қарши кураш самарадорлигини оширишга, иқтисодиётни тиклаш ва унинг барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тенгсизликни бартараф этиш миллионлаб инсонларни қутқаради ва бутун жамият ҳаётини яхшилайди.

Энди сўздан амалий ишга ўтиш керак. Инклюзив ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун шароит яратиш зарур. Барчага бир хил имконият бериш ва тенгсизликни бартараф этиш учун камситувчи қонунлар, қоидалар ва сиёсий чоралардан воз кечиш керак. Ҳукуматларнинг ўз ваъдаларини бажариш вақти келди. Улар ҳозироқ ҳаракатга келишлари ва бизга ҳисобот беришлари лозим.

Дунё бўйлаб ОИВ эпидемияси масштабларининг ўсиши, ҳозирги кунгача махсус профилактика (вакцина)-нинг йўқлиги, ҳақли равишда бу касалликни инсониятнинг жиддий глобал муаммолари қаторига киритиш мумкин.

Республикамизда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 йилнинг ўзида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2та қарори қабул қилинди. Жумладан, 2018 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3493 сонли ПҚ ҳамда 2018 йил 22 июнда “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 3800 сонли қарорлари қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти хокимининг 2018 йил 27 январдаги 48-сонли ҳамда 2018 йил 27 июндаги 453Қ-қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорларига асосан 2018-2022 йилгаса чора-тадбирлар белгиланди ,ишчи гуруҳи таркиби ташкил этилди. ОИТСга қарши кураш маркази ва туманлараро ОИВ таҳлил лабораторияларининг моддий тахник базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди, лаборатория мажмуаси янги замонавий ускуналар билан таъминланди. Шунингдек, ушбу қарор билан марказ биносини лойиха-сметаси ишлаб чиқилган.

Ушбу қарорда ОИВ таҳлил лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамландаи, янги замоновий асбоб-усуналар ва диагностика тестлар олинди.2020 йил апрел ойидан бошлаб марказда иммноблот тахлилни ўтказилиши йўлга кўлган. ОИВ инфекцияли беморлар учун антиретровирусга қарши дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш ва ушбу инфекцияни касалхона ички инфекцияси тарзида тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар кўзда тутилган. Қарор ижроси юзасидан ОИВ инфекцияли онадан туғилган болалар 6 ойлик бўлгунгача ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида 1187 упаковка “Бил Лак” қуруқ сут махсулоти тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апредаги                “Ижтимоий ҳимояга мухтож айрим тоифадаги фуқаролар нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг  маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 248-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ОИВ-инфециясига чалинган шахслар тўғрисида асосий маълумотлардан иборат электрон руйихати (реестр) шакллантирилди.

ОИВ инфекциясидан ҳар бир инсон ўзи ва оиласини ҳимоялаши керак. ОИВ инфекцияси ва ОИТС тўғрисида маълумотларга эга бўлиши керак. Яъни бу қандай касаллик эканлиги, юқиш йўллари ва бу касалликни юқишини олдини олиштўғрисида билиши лозим.

Хоразм вилоятида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида самарадорликни кучайтириш, миллий қадрятларимиз, анъаналаримиз, аҳлоқий одатларимизни ҳисобга олган ҳолда аҳолининг хабардорлигини ошириш, аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тадбирларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон ҳаво йўллари “Урганч” халқаро аэропорти, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Хоразм ҳудудий бўлими, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти, Урганч Давлат Университети, Тошкент Ахборот Технологиялари университети Урганч филиал, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамият кенгаши, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 2021 йилга мўлжалланган қўшма режа тузилиб, тасдиқланган.

Вилоятимизда ҳар йили “1-декабр –Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”ни нишонлаш анъанага айланган. Жорий йилда ҳам вилоят ОИТСга қарши кураш маркзи томонидан “1 декабр –Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”ни нишонлаш мақсадидакомплекс режа тайёрланди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув муассасаларида“Тенгсизликни йўқ қилиш. ОИТСни тугатиш. Пандемияни тўхтатиш!

 шиори остида савол-жавоб кечалари, расмлар танлови, спорт мусобақалари ва турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, сана муносабати билан аҳоли гавжум жойларда акцилар ўтказилиб, тарғибот материаллари (эслатма ва буклетлар) тарқатилади хамда ихтиёрий равишда аҳолини экспресс тест усулида аноним тарзда ОИВ инфекциясига тест текширувидан ўтказилади, тестдан олдинги ва тестдан кейинги маслахатлар берилади. ОИВ инфекция юқтириб олинган болалар учун театрлашган спектакллар ташкил қилинади. Аҳоли ва ёшлар томонидан ОИВ инфекцияси/ОИТСбўйича бериладиган саволларга жавоб бериш учун марказда “Очик эшиклар кунини  ўтказиш  ва  +99899-500-10-03 рақамли мобиль “Ишонч телефони” куну тун ишлаб турилиши режалаштирилган.

Ушбу Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунида биз ким бўлишимиздан ва қаерда яшашимиздан қатъий назар, глобал тенгсизлик барчамизга таъсир қилишини эслатиб ўтишимиз керак. Ушбу Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунида биз тенгсизликка барҳам бериш ва ОИТСга, шунингдек, тенгсизлик туфайли тарқаладиган барча бошқа пандемияларга барҳам бериш учун ҳаракат қилишга чақирамиз

ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олишда энг муҳими, соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш, гиёхвандликни ва зарарли одатларни олдини олиш, ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти тўғрисида ҳамкорликда тарғибот тадбирларини янада кучайтириш лозим.

Вилоятимизда ОИТС касаллигига қарши кураш изчил равишда олиб борилмоқда. Ҳар биримиз ОИТС касаллигининг профилактикасига қаратилган чораларни амалга ошириш учун масъулмиз.

 

Б.Норметов

Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш

  маркази бош шифокори, тиббиёт

  фанлари номзоди