Афғонистон чегарасида бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди

  •  2021-09-27
Афғонистон чегарасида бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди

⚡️ Афғонистон чегарасида бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди

«Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. 

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди», – деди Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда.