Хоразм вилоятида фахрий ходимлар билан учрашув ўтказилди

  •  2021-10-12
Хоразм вилоятида фахрий ходимлар билан учрашув ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармасида тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган фахрий ходимлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирни бошқарма бошлиғи Ғ.Султанов кириш сўзи билан очиб берди ва  фахрийларнинг тизим ривожидаги ўрни ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Бугун соҳа фидойиларини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш ёш ходимлар зиммасидаги шогирдлик бурч ва масъулиятлардан биридир. Тадбирда узоқ йиллар бой тажриба асосида самарали хизмат қилган фахрийлар П.Собиров, Т.Қурбонова, Р.Рахмонов ва Қ.Жаббаровлар сўзга чиқиб, ўз меҳнат тажрибалари ҳақида тизим ходимлари билан ўртоқлашдилар.

Албатта бу каби тадбирларни ўтказилиши Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, жамиятда коррупция  ва иқтисодий жиноятларни олдини олишда тизим ходимларини касбий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим ахамият касб этади.