Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси

  •  2021-10-27
Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси

Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси, Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими  ҳамкорлигида  "Вакцина – коронавирусга қарши энг ишончли восита!" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда журналист ва блогерлар, туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари ҳамда бошқарманинг мутасадди бўлим ходимлари иштирок этишди.
Анжуман давомида журналистлар ва блогерлар соғлиқни сақлаш тизимидага оид  кўплаб саволларига жавоб олдилар. Мутахассислар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва коронавирусга қарши курашишда аҳоли тиббий саводхонлигини ошириш билан боғлиқ мавзуларни янада кенгроқ ёритиш юзасидан тегишли тавсиялар беришди.

Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати