“Кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида пресс-тур ПРЕСС-РЕЛИЗ Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти

  •  2021-08-25
“Кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида “"Хоразм иссиқлик манбаи" ДУК ва “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” ДУК томонидан кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида журналистлар, блогерлар учун пресс - тур ташкил этилди.

Хоразм вилоят худудидаги 1417 та кўп квартирали (31874 хонадон) уйларнинг 333 та кўп квартирали уй (12385 хонадон) марказий иссиқлик таъминоти, 317 кўп квартирали уй (8367 хонадон) индивидуал козонлар орқали ва 767 та кўп квартирали уйлар (11 122 хонадон) уй қўлбола қозонлар орқали иситиш манбаига эга.

Пресс-тур давомида Хоразм вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли бўлган 67-квартал қозонхонасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.

67-квартал қозонхонаси Урганч шаҳри Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган. Мазкур объект 1965 йилда бунёд қилиниб аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти етказиб бериш мақсадида фойдаланишга топширилган. Ярим аср давомида хизмат кўрсатиб келган мазкур объектда 2006 йилда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. Жорий йилда “Орол бўйи” давлат дастури доирасида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, мазкур объектнинг тўла қувват билан ишлаши таъминланади. Умумий ер майдони 4348.26 м2 ташкил қилади. Таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида қозонхона 15-сон мактаб, 15-сон болалар боғчаси, 20-сон болалар боғчаси, 6-сон лицей, кимёвий тозалаш, шахар ДЭСНМ  ҳамда 32 та кўп квартирали уйларни иссиқлик энергия ва иссиқ сув билан таъминлаш тизими яхшиланади.

Хозирги кунда “Орол бўйи” давлат дастури бўйича козонхонада реконструкция, модернизация ва иссиклик тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиха қиймати 9 млрд 681 млн. сўм. Таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “MAXSUS SUV GAZ MANTAJ QURILISH” MCHJ томонидан олиб борилмоқда. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари 70 %га бажарилган.

67-квартал қозонхонасида олдинги йилларда КВА 2,5 русумли 6 та қозон, қуввати 4,6 Гкал/соат ўрнатилган эди. Бугунги кунда ушбу ҳудудда жойлашган кўп квартирали уйларга ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида янгидан 5 та қозон, қуввати 7,2Г кал/соат билан ишлайдиган тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилди.

2020 йил 12-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси бўйича 2021 йилда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармасининг 34,4 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан 11 та қозонхоналарни, Республика маблағлари ҳисобидан 0,549 км иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлаш чора-тадбирларига асосан корхона маблағлари ҳисобидан 2 та электро насосларни мукаммал таъмирлаш, 1 та қозонхона, 2 та қозон, 1,1 км иссиқлик тармоқлари ва 40 та електро насосларни жорий таъмирлаш ҳамда 0,8 км иссиқлик тармоқлари қопламаларини таъмирлаш ва 200 тн техник туз жамғариш режалаштирилган.

Модернизация ва реконструкция қилинадиган қозонхоналар самарадорлиги натижасида табиий газдан 427 000 м3 ва электр энергиясидан 91 300 кВт иқтисод қилинишига эришилади.

“Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” ДУК томонидан Хоразм вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

“Кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик енергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида ташкил қилинган Пресс-тур давомида журналистлар, блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.