МЕН ТАЪЛИМ ОЛГАН ЖОНАЖОН МАКТАБИМДА «БИТИРУВЧИЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ» БАЛАНД ЯНГРАДИ

  •  2021-05-25
МЕН ТАЪЛИМ ОЛГАН ЖОНАЖОН МАКТАБИМДА «БИТИРУВЧИЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ» БАЛАНД ЯНГРАДИ

Бугун 25 май 2021 йил куни эрталабдан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 44- сон мактаб ўқувчиларига Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта йўллаган «Битирувчиларга Президент табриги»ни ўқиб эшиттирди. Ҳоким табрикдаги ҳар бир Президентимизнинг сўзларини ёшларнинг қалбига етказиб берди ва улар ҳоким билан дилдан суҳбатлашдилар. Мен ушбу мактабнинг энг аълочи ўқувчиси бўлиб, бундан 32 йил олдин медалга якунлаб, комил инсон бўлишимга кўмак берган устозларимдан миннатдорман.

   Мен бахтли битирувчиман давлатимиз раҳбарининг бу йилги мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ҳаяжон ва қувонч билан ўзим таълим олган жонажон маскан туманимиздаги 44- сон мактабда Боғот тумани ҳокими билан биргаликда бир командада ишлаётганимдан, туман ҳокимининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, ҳокимликнинг Ахборот хизмати раҳбари сифатида мактабимга келиб Президент табригини тинглаш бахтига сазовор бўлганим учун Президентимиз биз аёлларга яратаётган имкониятлардан миннатдор бўлдим ва бир нафас шу ерда синфдошларимни бир- бир кўз олдимдан ўтирдим. Ўзбекистон тарихида бундай табрик мактаб битирувчиларига Президентимиз томонидан илк бора бўлишидир. Бу табрик битирувчиларга ва барча ота- оналарга ҳам мактаб маъмурияти ташаббуси билан уйларига етказилган. Президентимиз пандемия шароитида ўқувчиларимиз учун яратилаётган шароитлар, имкониятлар, уларнинг турли хил йўналишларда юксак марраларни эгаллаётгани, Ўзбекистоннинг равнақ топиши, ривожланиши айнан уларга боғлиқлиги, айниқса ОТМга қамрови кўрсаткичининг йиллар давомидаги ўсаётганлиги, бунинг замирида ўқитувчиларнинг заҳматкаш меҳнати самараси, ҳеч бир битирувчи назардан четда қолмаслиги, қисқа давр ичида ташкил қилинган турли хил йўналишдаги мактаблар ҳақида жуда яхши фикрларни билдирди. Авваломбор, Юртбошимиздан жудаям миннатдормиз. Бугунги тинч, фаровон юртда Ёшларга барча билим олиш эшикларини очиб бермоқда. Бу табрик барчани янада илҳомлантирди, барча соҳада бунданда  кўпроқ меҳнат қилишга ҳаммани бугунги табрик ундади, десам муболаға бўлмайди. Битирувчиларимиз ҳам бу табрикни тинглаб, уларнинг ёнида ана шундай тиргак бўла оладиган, уларни доимо қўллаб- қувватлайдиган Президенти борлигидан хурсанд бўладилар.

   Мактаб директори Нодира Рахимова мактаб маъмурияти номидан туман ҳокими Шавкат Яхшибаевга миннатдорлик билдириб келгуси режаларини айтиб берди.

   Бугунги Президент табригидан тўлқинландим, табрикни эшитар эканман, битирувчи ёшлар ҳамда уларнинг устозлари, ота- оналар қатори мен ҳам, ҳокимият вакили, оддий аёл, меҳрибон она сифатида давлатимизнинг бунданда равнақ топиши йўлида туманимизни янада ривожланишига, гуллаб яшнашига бор кучим, билим салоҳиятим билан ишлаш учун янги куч- ғайрат ва шижоат олдим.

   Байрамингиз муборак бўлсин азиз битирувчилар!

 

МУҲАББАТ АБДУЛЛАЕВА,  

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ,
44- СОН МАКТАБ СОБИҚ БИТИРУВУВЧИСИ.