Хоразм вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди

  •  2021-04-05
Хоразм вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди

Бугун Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори ва шу қарор билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури”ни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан, вилоятда 5-9 апрель кунлари ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзози Ф.Саъдуллаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Каримов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи, Д.Бекчанова, Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи С.Палванов, Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари Б.Абдиримовлар сўзга чиқдилар. Тадбирда, шунингдек, ёзувчилар, шоирлар сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутладилар.
Китобхонлик тадбирлари вилоятимизнинг таълим муассасаларида, идора ва ташкилотларда, ахборот-кутубхона муассасаларида давом этмоқда.

Н.Сапарбаев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
 ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилоят бошқармаси бош мутахассиси.