Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида матбуот анжумани ўтказилди
- 2021-06-22
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Д.З. Бекчанова, “Инсон ва қонун” газетаси муҳбири А.Собиров, филиал директори Р.Й. Рузибаев, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Анжуман доирасида олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти иштирокчиларга кенг очиб берилиб, олий таълим тизимидаги 4 та устувор вазифа: олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш; ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш; олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш; профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш борасидаги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Анжуман якунида иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
ТТА Урганч филиали Матбуот хизмати