Боғот туманида Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш тарғибот тадбирлари
- 2016-01-20
Айни дамда Боғот тумани ҳокимлиги биносида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий - маърифий тарғибот гуруҳининг тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали профессорлари раҳбарлигидаги республика тарғиботчилар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида кўзда тутилган масалалар бўйича тарғибот ўтказдилар. Тадбирда Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика, вилоят ҳамда туман ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этишди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати