Хоразм вилояти Божхона бошқармаси томонидан “Автомобилсиз кун” акцияси
- 2021-09-21
22 сентябрь — “Халқаро автомобилсиз кун” деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу кунда турли акциялар ўтказилади.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам бугун эрталабдан “Автомобилсиз кун” акциясида фаол иштирок этиб, хизматга пиёда ва велосипедда келишди.
Хонадонимизда енгил автомашина бўлсада, анчадан бери хизматга велосипедда келишга одатланганман, кун бўйи ўзимни анча тетик ҳис қилиб, берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришга эришмоқдаман дейди – “Урганч” ТИФ божхона пости инспектори Р.Ражапов.