Ёшларга эътибор-келажакка эътибор
- 2021-02-23
Маълумки, жойларда ҳудудлар сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари мунтазам равишда ташкиллаштириб келинмоқда.
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳам шаҳар ҳокими О.М.Холбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни ривожлантириш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида Урганч шаҳрида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботига бағишланган маърузаси тингланди.
Маърузада шаҳар ҳокими О.М.Холбоев қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиб ўтди:
Шаҳардаги 5 328 нафар ишсиз ёшларнинг “маҳаллабай” кесимида бандлигини таъминлаш мақсадида йўналишлар кесимида “Манзилли режа” ишлаб чиқилди. Режага асосан қурилиш отрядларида 245 нафар, ишлаб чиқариш соҳасида 458 нафар, хизмат кўрсатиш, жумладан, автомобил, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик соҳаларига 458 нафар, касаначиликка 11 нафар, ҳунармандчиликка 26 нафар, асаларичиликка 16 нафар, банлдик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 755 нафар, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 356 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш орқали, бўш иш ўрни “Меҳнат ярмаркалари” доирасида 1369 нафар ва бошқа йўналишлар доирасида 1360 нафарини бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 40 нафар ёшларга 1 млрд 119 млн сўм, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 5 нафар ёшларга 4 млрд 400 млн сўм кредит ажратилиши ҳисобига 50 та иш ўрни яратилди.
“Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича 576 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, 614 нафар тадбиркорларга бириктириш кўзда тутилган.
Шундан, хозирги кунга қадар 151 нафар ёшлар ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди ва тадбиркорларга бириктирилди ҳамда ҳозирги кунда 120 нафар ёшлар ўқишни давом эттирмоқда.
Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 338 нафар ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, шундан ҳозирги кунда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 24 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида мавжуд тўгараклар сонини кўпайтириш орқали ёшлар қамровини 29 минг 021 нафар(амалда 27021)га оширилади.
Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида соат 16.00 дан кейин шуғулланишлари таъминланмоқда.
Маҳалла ёшларининг кўча спорти билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида 13 та маҳаллаларда “Street workout” майдончалари ташкил қилиш режалаштирилган.
Шаҳардаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида, 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 081 000 сўм маблағ ажратиб берилган.
15 нафар иқтидорли ёшларни доимий равишда рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилган.
Шаҳарда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба - ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.
Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол ва футбол, кураш турлари бўйича 1 маротаба “Ҳоким кубоги”, 1 маротаба “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 16 маротаба сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилган. Учрашувларда ёшлар томонидан 44 та муаммо ва таклифлар билдирилган. Шундан 20 таси ҳал этилдган, 24 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилган бўлиб ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Дилбар Бекчанова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи