Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш устувор вазифа
- 2021-02-17
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари раҳбарияти, ОАВ вакиллари, блогерлар ва талабалар иштирокида “Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ошириш масалалари” мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилганлиги, Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилганлиги, Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берганликлари тўғрисида маърузалар қилинди.
Шунингдек, анжуманда сўзга чиққанлар Давлатимиз раҳбари томонидан мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим даргоҳларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар белгилаб берилганлигини таъкидлаб, бу ўзгаришлар маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарганини айтиб ўтдилар.
Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.