Урганч шахар хокими Шухрат Абдуллаев шахар ахолисига мурожаат килди.

  •  2020-12-10
Урганч шахар хокими Шухрат Абдуллаев шахар ахолисига мурожаат килди.

УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМИ ШУҲРАТ АБДУЛЛАЕВ ШАҲАР АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида шаҳар аҳлига мурожаат йўллади.

Мурожаатда ҳоким барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, мурожаатда ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суратлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши сингари муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.