«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖJanuary 08, 2022
- 2022-01-09
Матбуот хизмати «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖда 2021 йил аҳолини электр энергияси билан таъминлаш ва давлат дастурларининг бажарилиши ҳамда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамият раҳбарияти ва мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этди. Жамият бош директори С.Берегин сўзга чиқиб, ўтган йил соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида тўхталиб, матбуот анжумани шаффоф бўлиши ва йиғилганлар ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Давлат дастурлари асосида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари мамлакатимиз жумладан, вилоятимиз бўйлаб жадал суръатларда олиб борилмоқда. Электр ускуна ва тармоқларини янгилашда замонавий технологияларни қўллаш энг муҳим масалалардан биридир. Шу боис, таянчлар ўрнатилган герметик трансформаторлар, изоляцияланган СИП симлардан фойдаланиш натижасида электр энергиясини узатишда тармоқдаги йўқотишлар ва инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олди олинмоқда. Натижада, истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда ва унинг ишончлилиги таъминланмоқда. Анжуманда жамият бош директорининг ўринбосарлари йиғилганларга ўз йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, саволларга жавоб беришди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари билан келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматиДавлат дастурлари амалда
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ