“Китобхонлик ҳафталиги” ни намунавий тарзда ташкил қилишга қаратилган Матбуот анжумани
- 2021-04-02
Бугун Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори ва шу қарор билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури”ни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан, 5-10 апрель кунлари вилоятда бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги” ни намунавий тарзда ташкил қилишга қаратилган Матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
С.Аитбаев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилоят бошқармаси бош мутахассиси.