Спорт: Соғлом ҳаёт, соғлом келажак сари

  •  2021-11-05
Спорт: Соғлом ҳаёт, соғлом келажак сари

Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни тезкор ва самарали амалга оширишда кадрларнинг салоҳияти, касб маҳорати ва ишчанлик шижоати муҳим аҳамият касб этади.
 
Улар шахсидаги бу жиҳатларни мунтазам ошириб боришда эса соғлом ақл ва теран фикр гарови ҳисобланмиш мустаҳкам саломатликнинг кафолати бўлган спортнинг ўрни катта, албатта.
 
Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги департамент органлари томонидан спорт машғулотлари, турли мусобақалар ва шу каби бошқа амалий тадбирлар доимий йўлга қўйилган бўлиб, унда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги шунингдек, 8 январь – прокуратура органлари ходимлари кунини юқори савияда ўтказиш мақсадида Бош прокурорнинг 2021 йил 4 октябрдаги фармойишига асосан Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ўртасида “ Соғлом ҳаёт, соғлом келажак сари” шиори остида Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги ташкил этилди.

Унда Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим ходимларидан таркиб топган жамоалар стол тенниси, мини футбол, шахмат ва шашка каби спорт йўналишларида ғолиблик учун беллашдилар.
 
Тадбирда департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайратжон Султанов сўзга чиқиб, барча ходимларга омад ёр бўлишини тилади.

Бошқарма бошлиғи кубоги спорт ўйинларида мини футбол бўйича “Қалқон” жамоаси, Шашка йўналишида Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими бошлиғи Х.Аллаберганов, стол тенниси бўйича бошқарманинг катта инспектори Б.Болтаевлар ғолиб деб топилдилар.   Мусобақа якунида турли даражадаги диплом ва медаллар, эсдалик совғалари ўз эгаларига тантанали топширилди.

Ғолиб бўлган иштирокчилар Департамент бошлиғи кубогининг Республика босқичига йўлланма олдилар.