Китобдан яхшироқ дўст йўқ

  •  2021-10-12
Китобдан яхшироқ дўст йўқ

Ҳақиқатан ҳам шундай. Китоб  бизга қандай яшашни ўргатади, қалбимизни бойитади. Одамийликдан сабоқлар беради. Хато қилмасликка ундайди. Биз аждодларимиз уларнинг кечмишлари ҳақида албатта китоблар орқали хабар топганмиз.  

Одамийлик сабоқлари, эзгуликни мақсад қилиб яшаш ҳақида катталар кўп гапиришган, бироқ уларни асл сарчашмаси китобларнинг ҳар бир сатрига жой бўлган. Кимки яхшилик қилса яхшилик кўришини кўп бора эшитганмиз, бироқ китобларда бу ғоя мисоллар қаҳрамонлар ҳаёти орқали шундай тасвирланганки, ундан бир олам таасуротлар олиш ва кераклича хулоса чиқариш мумкин.

Яқинда вилоят азборот кутубхона марказида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва  вилоят АКМ билан  ҳамкорликда “Китоб-менинг дўстимсан” лойиҳаси доирасида  шоир Худойберган Шомурадовнинг “Қуёш ва йўлдош” шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Х.Шомуратов ўз ижодида  турли жанрларга қўл уриб келмоқда. Унинг “Қуёш ва йўлдош” китоби санашдан олдин ёдлаш тамойили асосида ёзилган. Ушбу китобга киритилган шеърларни ҳатто уч-тўрт ёшдаги болалар ҳам ёдлаб олади. Бу эса  хотиранинг ривожланишига яқиндан ёрдам беради.

Тақдимотда тўплам  юзасидан бўлиб ўтган музокараларда шоир ва ёзувчилар  китоб тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Наврўз САПАРБАЕВ,
АОКА Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси.