ЭНГ КИТОБХОН МАКТАБ

  •  2021-03-19
ЭНГ КИТОБХОН МАКТАБ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган  “Энг китобхон мактаб” шиори остида Қўшкўпир туманидаги мактабида китоб савдо ярмаркалари ўтказилди.

Ярмаркада мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Китоб савдо ярмаркаларида ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган, таълим - тарбияга оид, шунингдек ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдона асарлари сотувга қўйилган.

Мактабда китобга хавасманд ёшлар  кўпчиликни ташкил этади. Айниқса тадбирда мактабнинг адабиёт тўгараги қатнашчилари томонидан  ўқилган  она-Ватан,  бахтли болаликни мадх этувчи  шеърлари байрамга ўзгача хуш кайфият улашди. Тадбир давомида ўқувчилар билан “Китоб менинг дўстим” мавзусида савол-жавоб ҳам ўтказилиб, фаол ўқувчиларга янги нашр этилган китоблар совға қилинди.

Китоб савдо ярмаркалари режа асосида барча туман шаҳарлардаги умумтаълим мактабларида давом эттирилмоқда.

 

Н.Сапарбаев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
 ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилоят бошқармаси бош мутахассиси.