Шовотда экскаватор сотилди ва ижро ҳужжати ижроси таъминланди.
- 2022-10-12
Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлими иш юритувида Шовот туманлараро иқтисодий судининг 23.05.2022 йилдаги қарздор хусусий корхона ва шерик жавобгар масъулияти чекланган жамиятдан солидар тартибда АТ “Алоқабанк” фойдасига жами 387,5 млн. сўм кредит қарзи ундириш ва ундирув МЧЖга тегишли 2013 йилда ишлаб чиқарилган экскаватор техникасига қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд эди. Мазкур ижро иши юзасидан гаровга қўйилган қарздорга тегишли экскаватор давлат ижрочисининг далолатномасига асосан хатланган. Гаровга қўйилган экскаваторнинг бошланғич баҳоси келишув далолатномасига асосан 500 млн.сўм этиб белгиланган. Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган мулк Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган. Аукцион савдоларида экскаватор сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланиб, ижро иши тамомланди ҳамда сотилган экскаватор аукцион ғолибига топширилди.