Урганч шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига экскурсия ташкил этилди

  •  2021-06-01
Урганч шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига экскурсия ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Махмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти Ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Урганч шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига экскурсия ташкил этилди.

Музей экспозицияси Хива хонлигининг Россия империяси томонидан босиб олиниши, маҳаллий халқнинг эрк ва ҳуррият учун кураши (1868-1900), Хива хонлигидаги миллий уйғониш ҳаракати, унинг амалий йўналишлари ва намояндалари (1901-1917), Хоразм Халқ Республикасининг тугатилиши ва вилоятда большевиклар ҳокимиятининг ўрнатилиши (1917-1929), Совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1929-1936), 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”, яъни Хоразм вилоятидаги давлат ва партия, фан ва маданият арбоблари, шунингдек, бошқа соҳа вакилларининг оммавий равишда қатағон қилиниб, уларга тегишли мол-мулкнинг давлат фойдасига мусодара этилиши, 1940-1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар, 1980-йиллардаги “Пахта иши” кампанияси тарихи, шунингдек, Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишларга (1991 йилдан кейинги давр) оид кўргазмалардан ташкил топган.

Сардор АИТБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Хоразм вилоят бошқармаси бош мутахассиси