Вилоят умумтаълим мактабларида “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танлов ҳамда арзон китоб савдо ярмаркалари ўтказилди

  •  2021-06-04
Вилоят умумтаълим мактабларида “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танлов ҳамда арзон китоб савдо ярмаркалари ўтказилди

Вилоятдаги 546 та умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида 10-14 ёш ва 15-18 ёшли ўқувчилар ўртасида “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг мактаб, туман босқичлари ўтказилди.
Кўрик-танловнинг ҳар иккала ёш тоифасида ғолиб чиққан ўқувчилар диплом ва бадиий адабиётлар жамланмаси билан тақдирландилар
Шу билан бирга, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ва китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда “Зиё” нашриёти билан ҳамкорликда “Китоб-бебаҳо хазина” шиори остида вилоятдаги умумтаълим мактабларда китоб савдо ярмаркалари ҳам ўтказилди.
Ярмаркада мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Китоб савдо ярмаркаларида ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган китоблар, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари сотувга қўйилди. Савдо ярмаркалари давомида жами 546 та мактабларда 1 100 номдаги бир юз қирқ беш мингдан ортиқ китоблар ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан харид қилинди.
Тадбирлар давомида ўқувчилар билан турли хил викторина, савол-жавоб ҳам ўтказилиб, фаол ўқувчиларга янги нашр этилган китоблар совға қилинди.

Наврўз САПАРБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентиги
Хоразм вилояти бошқармаси бош муахассиси