Хоразмлик спортчига берилган “Tahoe“ мошинасида Хоразмга етиб келди.
- 2021-09-14
Токиода ўтказилган паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Учқунбек Қуронбоев ва бронза медали соҳиби Нафисахон Шерипбоева Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳокимлик биносининг олдида кенг қучоқ очиб, ёруғ юз билан юртга келган чемпионларни фахр ва ифтихор билан кутиб олди ва меҳрибон ота бўлиб қучоқлашиб кўришди. Токиога кетиш олдидан ҳоким хонасида чин юракдан айтилган тилаклар ижобат бўлганидан хурсандлигини яшира олмаётган чемпионларнинг ва туман ҳокимининг кўзларида бир дақиқа беихтиёр қувонч ёшлари айланди.
Чемпионлар ҳоким билан дилдан суҳбатлашдилар ҳамда Президентимизга ва имконият яратиб берган туман ҳокимлигига ўзларининг самимий миннатдорлигини билдирдилар.