ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШ ЙЎЛИДА БУГУНГИ ДАВР ТАЛАБАЛАРИГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА
- 2021-09-07
Куни-кеча улуғ шодёна - Ватанимиз мустақилигининг 30 йиллиги республикамиз бўйлаб кенг нишонланди. Тарихан қисқа бу давр ичида асрларга тенг ишлар амалга оширилди десак ҳеч муболаға бўлмайди. Чунки ўтган йиллар давомида барча соҳаларда катта ислоҳотлар, ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, буларни барчаси халқимизнинг тинчлиги, осойишталиги ҳамда фаровон яшашига қаратилган. Бошлаган хайрли ишларимиз бугун ўз мевасини бермоқда. Айниқса, сўнги 4-5 йил ичида давлат бошқаруви ва кадрлар тайёрлаш тизимида амалга оширилган ислоҳотлар Янги Ўзбекистонни барпо этишга замин бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, учинчи Ренессанс даври пойдевори замон талабларига жавоб берувчи истиқболли кадрлар билан қурилади.
Албатта истиқлол йилларида давлат ва жамият бошқарувининг муҳим бўғинларидан бўлган кадрлар тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилди, унинг ташкилий-хуқуқий асослари яратилди, истиқболи кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилиб, давлат хизматчилари малакаси мунатазам ошириб борилди. Хусусан, мамлакатимизда малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташкил этилди. Айниқса, кейинги йилларда Академиянинг ҳудудий филиаллари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ташкил этилиши Янги Ўзбекистонни барпо қилиш учун муносиб кадрларни тайёрлаш ва танлашда муҳим қадамлардан бири бўлди.
Дарҳақиқат, биз Янги Ўзбекистоннинг учинчи Ренессанс даврини барпо этар эканмиз, юксалиш ва тараққиёт илм-фан ривожи муҳим бўлгани каби, самарали давлат бошқаруви ҳам аввало малакали ва билимли кадрларга боғлиқ. Аниқроқ айтганда, давлат ҳокимияти ва ташкилотларидаги раҳбар кадрлар ҳамда давлат хизматчиларининг билими, малакаси, раҳбарлик компетенциялари, ахлоқий қадриятлари, ҳалоллиги ва садоқати муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганидек, “Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ.”
Ушбу ҳақиқат ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги вазифалардан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш, малакали кадрларни тайёрлаш ва раҳбар кадрлар компетенцияларини ривожлантиришга эътибор берилмоқда. Хусусан, бошқарувда жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий кадрларни тайёрлаш тизими, меритократик[1] тамойиллар асосида ҳокимиятни, бошқарув кадрлари тизимини шакллантириш бўйича қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди. Буларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини, 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги каби қарорларини эътироф этиш мумкин. Бу ҳужжатлар юртимизда кадрлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотларнинг самарали йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.
Кадрлар тизими соҳасидаги ислоҳотларнинг самараси сифатида айтиш мумкинки, 2020 йил 1 январдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидаги вакант лавозимларга меритократия тамойиллари асосида очиқ танлов орқали малакали, билимли, янгича фикрлайдиган, бугунги давр талабларига жавоб берадиган кадрларни давлат фуқаролик хизматидаги масъул лавозимларга қўйиш механизмлари жорий қилинди. Ҳозирги вақтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, унинг ҳудудий филиаллари ташаббуси марказий ҳамда маҳаллий давлат органларидаги бўш вакант лавозимлар учун www.vacancy.argos.uz портали орқали танловлар эълон қилиб борилмоқда. Мазкур электрон портал орқали ҳар бир фуқаро ўзига мақбул бўлган вакант жойлар учун танловда иштирок қилиб, муносиб иш жойларига эга бўлишмоқда.
Бу эса аввало кадрлар ичидан энг иқтидорли, билимли ва бошқарув компетенцияларига эга бўлган энг малакали мутахассисларни танлашга ёрдам берса, иккинчидан коррупциянинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Зеро, бу янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги иллатлардан бири бўлиб, бу борада Президент Ш.Мирзиёев “давлат хизмати институтини ислоҳ килиш, коррупцияга қарши таъсирчан кураш механизмларини жорий этиш керак”[2] деган эди.
Олиб борилаётган ислоҳотларимиздаги яна бир ижобий қадамлардан бири бу раҳбар кадрлар фаолияти ЭМСК (KPI) (энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) тизими бўйича баҳоланиб борилаётганидир. 2020 йилдан “Натижадорлик – бош талаб ва фаолиятнинг асосий мезони” шиори остида ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари фаолияти маълум бир мезонлар асосида баҳоланиб борилмоқда. Эндиликда давлат ҳокимияти ва ташкилотларида барча бўғин раҳбар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти баҳоланиб, уларнинг рейтинги юритиб борилади. Бу бир томондан, бошқарув кадрлари тизимида ўзаро рақобат муҳитини шакллантиришга, давлат фуқаролик хизматчиларининг ўз устида ишлаши ва ривожлантиришга ундаса, иккинчидан халқнинг розилиги учун садоқат билан хизмат қилишга, натижа учун иш самарадорлигини оширишга етаклайди. Қолаверса, Янги Ўзбекистонга замон талабларига жавоб берувчи кадрларнинг шаклланишига замин яратади.
Очиғини тан олиб айтиш керакки, истиқлолнинг дастлабки йилларида ва кейинги даврларда малакали кадрларга эхтиёж юқори эди. Ҳатто бугун ҳам раҳбарлик лавозимларида салоҳиятли кадрларнинг етишмаётганлиги сезилмоқда. Албатта янги давр кадрлари ўз ўзидан пайдо бўлмайди ёки кадрларни барчасини четдан импорт қилиб олиб келиш жуда мушкул. Мазкур масалага ечим топиш ва янги Ўзбекистон учун янги кадрларни тайёрлаш ҳамда амалдаги кадрлар малакасини ошириш учун 2018 йилда Давлат бошқарув академисининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Мазкур филиаллардаги малака ошириш курслари замонавий бошқарув кадрлари учун зарур бўлган муҳим компетенцияларни, яъни бошқарув қадриятлари, тизимли таҳлил, лидерлик, бошқарув профессионализми, ўзгаришларга мослашувчанликка доир билим ва маҳоратни ривожлантиришга йўналтирилган.
Шунингдек, ҳар бир вилоятда бугунги давлат фуқаролик хизматчилари ва раҳбарилари учун муносиб ворис бўладиган, иқтидорли, янги фикрлайдиган, том маънодаги халқ хизматкори бўладиган фаол ва ташаббускор кадрларни тайёрловчи “Келажак лидерлари” клуби ташкил қилинган бўлиб, бу ҳам олдимизга қўйган улкан мақсадларга эришишда ва бошлаган ислоҳотларимиз самардорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Бир сўз билан айтганда, мустақиллик бизга Ўзбекистон фарзандлари орасидан юртимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қиладиган етук мутахассис ва малакали раҳбар кадрларни шакллантириш имконини берди. Умуман, учинчи Ренессанс пойдевори учун мамлакатимиз кадрлар сиёсатида, давлат хизматчиларини меритократик тамойиллар асосида танлаш, муносиб кадрларни лавозимларга қўйиш, фаолиятини баҳолаш, самарадорликка эришаётган шахсларни юқори лавозимларга тавсия этиш, давлат хизматчилигига малакали кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизими йўлга қўйилди.
Ишонч билан айта оламизки бугун давлат фуқаролик хизмати соҳасида ишлаётган ҳар бир ёш кадр “Мен Янги Ўзбекистон бунёдкориман” – деб фахр билан айта олади. Мақсадимиз ҳам ана шундай халқ корига ярайдиган, ватанпарвар, ҳалол, садоқатли ва билимли Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тайёрлашдир. Зеро, Президентимиз айтганидек, “... одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур.”[3]
[1]Раҳбарлик лавозимларига ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий аҳволидан катъий назар энг муносиб, юқори интелектуал ва салоҳиятли шахсларнинг тайинланиш тамойили.
[2] Ш.М.Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. – Б. 90.
[3] Ш.М.Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. Т.: Ўзбекистон, 2018.– Б. 6.

Ф.Абдуллаев – Давлат бошқаруви академияси
Урганч ҳудудий филиали директори