Антикоррупцион ҳафталик доирасида Давлат божхона қўмитасида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари онлайн иштирок этишди
- 2020-12-10
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганишга қаратилди.
Онлайн кўринишида ташкил этилган тадбирни Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори Азимов Муротжон Бердиалиевич кириш сўзи билан очиб берди ҳамда божхона органларида коррупция иллатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.
Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Тадбир якунидан сўнг Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги И.Казаков сўзга чиқиб, мазкур йўналишда ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.
Ҳусусан, 2020 йил январь-ноябрь ойлари давомида бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан мавзу юзасидан шахсий таркиб иштирокида жами 43 маротаба профилактик мазмундаги умумий йиғилишлар ўтказилди. Ходимлар билан эса 11 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.
ДБҚ томонидан коррупция қарши курашиш йўналишида ишлаб чиқилган дастур асосида ходимларининг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, шу билан бирга, бошқармада соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш мақсадида, ходимларнинг оила-аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, 2 маротаба жами 87 нафар ходимларнинг оила-аъзолари билан яшаш хонадонларида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар якуни бўйича ходимларнинг моддий аҳволи ҳамда яшаш шароити ўрганиб чиқилиб, уй-жойга мухтож бўлган бошқарманинг 2 нафар ёш ходимларига вилоят ҳокимлиги ёрдамида кўп қаватли уйларидан кредит тўлови асосида хонадонлар ажратиб берилди.
Ўтказиб келинаётган профилактик тадбирлар натижасида 2020 йил 30 ноябрь кунига кадар бошқарма ходимларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказилмади. Шу билан бирга, ходимларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилмади.
Бундан ташқари, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (62) 227-70-11 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаб турибди.
“Ишонч телефони” орқали божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушмаган.
Тадбирда йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат этишди.
Хоразм вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати.