Коррупциясиз жамият сари
- 2021-09-29
Коррупциясиз жамият сари
Урганчда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Хоразм вилояти ҳудудий кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги дахлдор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов йиғилишни очиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш олдида турган вазифалар хусусида тўхталди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий кенгашининг аъзолари тасдиқланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д.Раҳимов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Т.Ҳайдаров, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров сўзга чиқиб коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бу жараёнда ҳудудий кенгашларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот бердилар.