Ахборот хизматлари, нашриётлар ва ноширлик бўлимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар учун семинар ташкил этилди

  •  2021-01-29
Ахборот хизматлари, нашриётлар ва ноширлик бўлимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар учун семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Хизмат гувоҳномаларини қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик масалалари”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари”, “Танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш масалалари” мавзуларида ҳуқуқ тартибот идоралари, ахборот хизмати раҳбарлари, нашриётлар ва ноширлик бўлимлари, ОАВ муҳаррирлари ва блогерлар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда хизмат гувоҳномаларини тайёрлашда уларга нотўғри маълумотлар, сохта ёзувлар ва давлат рамзларини киритиш амалдаги қонунчиликка зид эканлиги, шунингдек қалбаки гувоҳномаларни тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, ахборот хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва мажбуриятлари, ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий асослари, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборотларга муносабат билдириш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланганлиги бўйича маърузалар қилинди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.