Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш муҳим вазифа
- 2021-01-29
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил
27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда – Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир деган эди.
Шу боис жамиятда коррупция иллатларига нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳим ҳисобланади.
Ушбу йиғилишда божхона органлари зиммасига ҳам муҳим вазифалар юклатилиб, инсон омилига чек қўйиш орқали контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш, импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базани ишга тушириш яъни, “Божхона аудити” ахборот тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Балки, жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш, ўз навбатида, коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган инсофсиз тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтиришдан иборат.
Яширин иқтисодиёт улушини камайтириш борасида божхона органлари зиммасига жуда катта вазифалар юклатилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Xусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан 2020 йил давомида берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳамда имтиёзларни нотўғри қўлланилиши натижасида 14 та ҳолатда 12 млрд. 337,2 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Шу ўринда, божхона соҳасига доир ҳар қандай мурожаатлар, коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлар, тамагирлик, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони” орқали ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг 62-227-70-11 рақами орқали куннинг исталган пайтида мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Хоразм вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати